22K231Telegramda ochish
Хитойлар Самарқандда цемент завод қуради. Ваъда қилинган қуёш станцияси нима бўлади? Хитойнинг энг йирик China Energy кимпанияси Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган иккита қуёш станцияси ва яна Самарқандда қуввати 3 млн.тонна бўлган цемент заводи қуради. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидаги учрашувда маълум қилинган. 4 ой аввалги Энергетика вазирлигининг "келажакдан ваъдалар" туркумидаги хабарига кўра, худди шу China Energy компанияси Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари умумий қуввати 2000 МВт бўлган учта қуёш станцияси қурилиши эълон қилинганди. Икки хабарни уйқаштирганда кўринадики, хитойлар Самарқандда қуёш станцияси қурмайди (ваъда қилинган умумий қувватлар икки баробарига камаяди), лекин Самарқандда хитойлар назоратидаги Ўзбекистондаги навбатдаги цемент заводи пайдо бўлиши мумкин. Шахсий фикримча ва яхши гумонимча, икки вазирлик ўзбекистонликларнинг хотирасини қисқа ва калта деб ўйламайди, улар шунчаки хитойлар ваъда этаётган лойиҳаларга нисбатан ўзаро аниқлик киритиб олишлари керак. Доимгидек, на Энергетика вазирлигининг ваъда хабарида, на Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг музокараларида тендерсиз қуриладиган станциялардаги 1 квт.соат электрнинг кафолатланган нархи қандай бўлиши ҳақида лом-лим дейилмаган. Битимнинг бошқа шартлари қанақа бўлиши ҳақида ҳам. Балки хитойлик оғалар буни очиқлашга рухсат беришмаган. Биз бунга кўникиб ҳам қолдик. Ахир сизлар фақат сизларга маълум ва маъқул бўлган ёпиқ Ўзбекистон қураяпсизларку. Бугунга аслида асосий гап бошқа масалада. Хитойлар Самарқандда қурадиган цемент заводи ҳақида индамай ўтиб кетиш мумкинмас. Гап янги цемент заводига қаердан газ ё қаердан кўмир етказиб бериш ҳақидамас. Вазир жанобларининг Хитойларнинг Фарғона, Андижон, Жиззах, Сурхондарёда қурган цемент заводларидаги аҳволдан хабари борми? Хитойлар цемент заводи воситасида еримиз, сувимиз, ҳавоимиз, генофондимизни бузаётгани ҳақидачи? Бизга саратонга чалинаётган болалар ва булғанган макон қолаётгани ва хитойларга миллиардлаб фойда оқаётгани ҳарқалай сирмасдир жаноб вазирга? Мен вазир Кудратовга хитойларга Самарқандда Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик цемент заводини қуришга рухсат беришдан аввал Жиззахнинг Зафарободида ё Фарғонанинг Ўзбекистонида цемент заводлар биқинида ҳеч қурса бир ой яшаб келишни тавсия этаман. Ҳа, айтгандек, тўрт миллиондан зиёд самарқандликлар цемент заводи қурилишига рози бўладиларми? Уларнинг олдидан кимдир ўтдими? Ё хитойлик оғалар рози бўлса кифоями?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin