19K71Telegramda ochish
Теплица ва цемент заводи ўртасида қандай фарқ бор? Ҳеч қандай фарқ йўқ. Агар газ етказиб бериш бўйича қайси бири устуворроқ, самаралироқ ва манфаатлироқ деган савол берилса, ҳеч бир иқтисодчи ё вазир тўғри жавоб бера олмайди. Бунга энг тўғри жавобни бозор бериши керак. Агар цемент заводларининг газдан узилишини асосли деб ҳисобласак, иссиқхоналарнинг газдан узилишини ҳам асосли бўлган деб ҳисоблашга тўғри келади. Ҳар икки кейсда кўрсатилган сабабларни яна бир бор эслатиб ўтаман: "Қонунчилик хужжатларида белгиланган тартибда маиший истеъмолчиларни, идоравий ва муниципал уй жой фондини, ахоли эхтиёжларини, шунингдек стратегик ва ижтимоий ахамиятга эга бўлган истеъмолчиларни об-хаво совиб кетиши даврида газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда истеъмолчига табиий газ етказиб бериш қисқартирилиши ёки бутунлай тўхтатилиши мумкин" Мен билмайман, цемент заводларининг ҳаммаси газдан узилдими ё йўқ. Эҳтимол, шу ерда ҳам яна ўзбекча танлама ҳуқуқ ва танага яқинлик усулидан фойдаланилдими ёки барчаси кесилдими? Шахсан мен цемент заводларининг, айниқса, 2017 йилдан кейин потиратиб қурилган, табиатимиз ва инсонларимиз саломатлигини ғорат қилаётган, ярмидан кўп даромади Хитойга оқаётган ва Хитой манфаатларини ифода этаётган цемент заводларига жуда катта эътироз билан қарайман. Янги даврда молиялаштирилган энг ёмон лойиҳаларни санаш керак бўлса, улар қаторида ҳам табиатимизни, ҳам миллат генофондини, ҳам энергетика мувозанатини бузадиган цемент заводларини кўрсатаман. Нисбий афзалликда биздан кўра арзон тушадиган Қирғизистон ва Тожикистон цементидан фойдаланишда давом этиш тўғрироқ эди, деб ҳисоблашда давом этаман. Лекин менинг бу қарашларим цемент заводларига газ етказишни тўхтатиш кераклигини англатмайди. Энди яна сўзимиз бошланган биринчи абзацга қайтамиз. Кимга қанча газ бериш кераклигини очиқ аукцион, яъни бозор ҳал қилиш керак. Ишончим комилки, масалан, кубаси 2000 ё 3000 сўмдан бўлган газни олишдан ҳозир қатор цемент заводлари ҳам, иссиқхоналар ҳам ўзлари воз кечади. Чунки қопламайди, маҳсулот танннархи бозор кўтарадиган қизил чизиқдан ўтиб кетади. Ўзи цемент заводларининг потиратиб очилгани ички сабаби ҳам шу, газ ва электр сув текин бўлган ва шунинг эвазига миллионлаб, миллиардлаб даромад топиш имкони бўлган. Кўмирга ё бошқа муқобил, тикланувчи манбаларга ўтишга умуман рағбат бермаган. Шунинг учун чала-чулпа, юзаки ва иқтисодий мантиқни тўлдирмайдиган қарорлар билан эмас, бозорга томон юриш билан вазиятни мувозанатлаштириш зарур. Бунинг учун энг аввал ўзимиз қабул қилган қарор — Ҳукуматнинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган 2022 йил 30 июндаги 348- сонли қарори кучи қайтадан тикланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin