Президент қарори билан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратиладиган бўлди.
2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.
Қарор билан “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 апрелгача чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ва паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлашга Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм ажратилади.