Бозор бор жойда бюрократик комиссия бўлмаслиги лозим, комиссия бор жойда бозор бўлмайди
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармоннинг тўлиқ матни эълон қилинди.
Субсидиялар ажратишда имкон қадар инсон омилининг камайтириш ва жараённи автоматлаштириш мақсад қилингани таҳсинга лойиқ.
Лекин Фармоннинг 11- банди билан ташкил этилиши кўзда тутилган ва субсидияларни тақсимлашни назорат этадиган "Халқпарвар" комиссиялари тузилиши барибир ғализлик ва самарасизлик яратади.
Баландпарвозлик ва сохталик билан ўралган Халқ уйи, маҳаллабай, адолат, халқпарвар каби иборалар шунчалар сийқаси чиқарилдики бутунлай тескари маъно ташийдиган даражага етди.
Кўп марта қайтарилган сўзимизни яна қайтарамиз: Бозор ва турли номида қандай янграшидан қатъий назар комиссиялардан иборат бюрократия ўзаро уйқаш эмас. Бозор бор жойда бюрократик комиссия бўлмаслиги лозим. Комиссия бор жойда бозор бўлмайди.