Халққа Дамас, қўшниларга Caddy
Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан Volkswagen Caddy ва Isuzu D-Max русумли 20 та тез ёрдам машиналари совға қилинганлиги маълум қилинди.
Яқинда Асакада аварияга учраган Дамас тез ёрдам машинаси ҳақида хабар тарқалганди. Масалан, мен туғилган туманда фақат Дамас тез ёрдам машиналари мавжуд, Дамас етиб келгунча ёки етиб келса ҳам, шифохонагача етиб боргунча одам бир ёқли бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Масалан, сизнинг туманингизда Caddy ёки Isuzu D-Max русумидаги тез ёрдам машинаси борми?