13K55Telegramda ochish
Бозорни чуқурлаштирадиган яхши қарор Монополистлар ва давлат корхоналари ишлаб чиқарадиган ва биржа савдолари орқали сотиладиган товарлар яна кенгаймоқда. Бу нима дегани? Бу дегани ўша товарлар ва корхоналар атрофида пайдо бўлган зарарли воситачилар ва бебилиска фойдани ўзлаштираётганлар ўйиндан чиқади. Товарлар олди-сотдиси, гарчи бу товарлар монопол товарлар бўлса ҳам, бозорга яна бир қадам яқинлашади, нархлар устидан манипуляция камаяди. Бундан ҳам муҳими, хусусий цемент заводлари ва ёғ-мой заводлари ўз маҳсулотларини 2022 йилдан бошлаб биржа савдоларига чиқаришига тўғри келади. Бошқача айтганда бозор янада чуқурлашади. Очиқ ва эркин таклиф кенгаяди. Чунки биз хоҳлаймизми йўқми, гарчи мулкчилик шакли хусусий бўлсада, цемент, чигитни қайта ишлаш, пахта мойи ишлаб чиқариш ва истеъмолчигача етказишда нобозор унсурлар мавжуд, қолаверса ҳудудий монополиялар шаклланиб қолган. Янги талаблар шу иррационалликларга қисман барҳам беради. Қарорнинг тўлиқ матни билан албатта танишинг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin