Асосий ставкаларни ошириш марафони бошланмоқдами?
Кеча Туркия Марказий банки асосий ставкани бирданига 2%га, 19%гача кўтарди. Ушбу қарор Туркияда инфляция омиллари кучайиб бораётгани ва унинг жиловлаш бўйича ҳаракатлар издан чиқиши мумкинлиги бўйича хавотирлар асносида қабул қилинган.
Марказий банкнинг бу қароридан кейин Туркия лирасининг қиймати яхшигина мустаҳкамланган, хусусан ,1 АҚШ долларининг қиймати 7.55дан 7,30ларгача пасайган.
Туркия, Мексика, Россия каби ва уларнинг асосий ҳамкорлари бўлган иккинчи эшелондаги давлатларда бу йил инфляцион хатарлар ҳаддан зиёд кучайиб бориши ва бунга жавобан регуляторлар асосий ставкани ошириш чораларини кўрилиши мумкинлиги ҳақида турли прогнозлар янграмоқда.