Чўлпон ва Фитратни вақтинча қутқарганлар ҳақида
Масалан, Чўлпон ва Фитрат 1920 йилларнинг охиридаёқ юзага келган репрессив жараёнда отилиши ёки қамалиши лозим бўлган.
Уларни Файзулла Хўжаев ва Акмал Икромов қутқариб қолган. Қарангки, Хўжаев ва Икромовнинг бир-бирини кўргани кўзи, отгани ўқи бўлмаган. Лекин Хўжаев Фитратни, Икромов Чўлпонни бир неча йил Москвада сақлаган. Уй, иш топиб берган, пул билан таъминлаган. Фитрат ва Чўлпон ижодининг авж палласи шу вақтга тўғри келади.
Хўжаевнинг айби бўлмаганми? Икромов фаришта бўлганми?
Лекин улар миллатнинг тожи Чўлпон ва Фитратнинг бир неча йил асрай олгани ҳамма айбларини юва оладиган хулоса яратади.
Тарих такрорланмасин!