13K57Telegramda ochish
Хато қарорнинг қиймати Прогноз қилинганидек, бизнинг вақт билан ярим тунда, савдолар очилишида Туркиядан ташқаридаги платформаларда 1 АҚШ долларининг лирага нисбати 7.20дан 8.45 гача кўтарилган. Айни дамларда савдолар 8.05 атрофида юз бермоқда. Туркия Марказий банки бирон бир баёнот билан чиққани йўқ. Туркиядаги валюта ва фонд майдончалари бир неча соатдан кейин ишга тушади. Нима бўлгандаям, туркияликлар Наврўзнинг илк тонгини анчагина камбағаллашиб кутиб олмоқдалар. Улар сафига Туркияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўн минглаб ўзбекистонликларни ҳам қўшиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin