12K29Telegramda ochish
Ўзбекистоннинг ягона суверен фонди 2020 йилни 602 млрд.сўм фойда билан якунлаган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг аудитдан ўтмаган молиявий ҳисоботларига кўра, жамғарма 2020 йилни 602 млрд.сўм фойда билан якунлаган. Бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 42 баробар кам. Молиявий натижалар мундарижасига қаралса, 2020 йилда молиявий фаолиятдан олинган даромадлар 7,7 трлн.сўмга камайгани, харажатлар эса 16,9 трлн.сўмга ошганини кўриш мумкин. Жамғарманинг активлари қолдиғи 2019 йилган нисбатан деярли ўзгаришсиз қолиб, 242,8 трлн.сўм миқдорини ташкил этган. Жамғарма Ўзбекистондаги деярли барча давлат банкларини назорат қилади. Қатор қўшма фондларда Ўзбекистон улушини ҳам суверен жамғарма ифода этади. Шунингдек, суверен жамғармамиз давлат банклари, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги монополияларга триллионлаб имтиёзли кредит ва қарз линияларини жойлаштирган.

Arxivda shunga yaqin