484 минг доллар ҳақида айрим фактлар
Бугунги курс бўйича бу 4,6 млрд.сўм. 100 минг сўмлик купюрада жамғарилса, 46 кило вазнга эга бўлади.
Ўртача маош оладиган ўзбекистонлик бунча пул жамғариши учун 174 йил ишлаши лозим бўлади.
484 минг доллар сўмга алмаштирилиб, банкка 21 фоизлик муддатли омонатга қўйилса ҳар ойда олинадиган фоиз 80,5 млн.сўм бўлади.
484 минг долларга, масалан, Янги Чоштепа мавзесидан 10та уч хонали тайёр хонадон сотиб олиш мумкин.
Тўхташ мумкин бўлмаган жойда қолдирилган 6915 та автомашинага жарима солинса, 484 минг доллар йиғилади.
484 минг долларга кичикроқ мактаб ёки каттароқ боғча қуриб фойдаланишга топшириш мумкин.