11K18Telegramda ochish
Ўйлаб кўришга яна бир имконият Россиянинг Украина чегараларида қўшин тўплаётгани, Кремлнинг кучайиб бораётган агрессив пропагандаси ва риторикаси, Давлат Думасига сайловлар олдидан Украина билан уруш орқали россияликларда "ватанпарварлик инстинктлари"ни яна бир бор қўзғашга уриниш эҳтимоли рублнинг амалдаги курсига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Украина ва Россия ўртасидаги навбатдаги уруш ёки эскалация, унинг оқибатлари қандай якунланишидан қатъий назар иқтисодиётимизга, миллий валютамизга бу сафар фақат битта канал - рубль курси орқали таъсир этмайди. Эҳтимолий уруш Киев остонасида тугайдими ёки Воронежни бомбардимон қилиш биланми, биз учун оқибатлари асрларга татигулик сиёсий ва иқтисодий интеграция векторини танлаш масаласида яна бир бор ўйлаб кўришимизга имкон беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin