Кредитлар бўйича компенсациялаш чегаралари кенгайтирилмоқда
Бугунги йиғилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича компенсация чегарасини Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробаридан 1,75 баробаригача ошириш таклиф этилган.
Агар мазкур таклиф амалга ошса, фоиз ставкаси 24,5%гача бўлган кредитлар бўйича ҳам фоиз компенсациялари тақдим этила бошлайди.
Айни вақтда компенсациянинг энг юқори фоиз миқдори амалдагидек 5 фоиз банди даражасида сақланиб қолиши мумкинлиги ёки компенсация қўлланиладиган кредитларнинг энг кўп миқдори тўғрисида қўшимча тафсилотлар очиқланмаган.