Мактаб Қорабоғдан кўра Чилонзорга кўпроқ керак
Ҳа, мен Озарбойжон Тоғли Қорабоғда ўзининг суверенитетини тиклаганидан хурсандман.
Қорабоғни иқтисодий тиклаш учун Озарбойжоннинг кучиям, имконияти ҳам етади. Жон бошига ЯИМ Озарбойжонда Ўзбекистонга нисбатан 3,5 баробар юқори.
Демак, озод этилган Қорабоғда мактаб қуришга озар дўстларимизнинг бизнинг ёрдамимиз ҳам молиявий маблағлари биздан кўра анча кўпроқ.
Шундай экан, масалан битта синфда 40дан ортиқ ўқувчи ўқийдиган ва 2та сменада дарслар ўтиладиган, солиқ тўловчилар нормал мактаб йўқлиги учун даромадининг ярмидан кўпини сарфлаб хусусий мактабга фарзандини беришга мажбур бўлаётган Чилонзорга мактаблар ростанам керак. Ва битта эмас.
Қолаверса, Чилонзорда мактаб қуриш Қорабоғда мактаб қуришдан анча арзон тушади.