Банк тизимига ликвидлик қайтмоқда
Йил бошидан буён биринчи марта пул массаси (М2) ўсишни бошлаган ва 105 трлн.сўмдан ошган. Ўсишнинг асосий ҳиссаси Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур компонент март ойи давомида 1 трлн.сўмдан зиёдга кўпайган.
Муомаладаги нақд пуллар
(М0) қисқаришда давом этмоқда. Ушбу кўрсаткич март ойида 300 млрд.сўмга камайган.
Йил бошидан буён муттасил камайиб келган вакиллик ҳисобварақлардаги маблағлар қолдиғи 1 апрель ҳолатига 1 мартга нисбатан 2,6 трлн.сўмга ошган ва 13,3 трлн.сўмга етган.
Хуллас банк тизимига ликвидлик қайтмоқда, банкирлар тилида айтганда "пуллар яна қимирлаб қолди". Бу вақтинчаликми ёки давом этадиган характерга эгами, билиш учун кузатишда давом этамиз.