Ўзбекистонда ўтган уч ойда парранда сони 6 млн бошга камайган
Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига мамлакатда 84,1 млн.бош паррандалар бўлган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда 90,1 млн. бош паррандалар мавжудлиги қайд этилган эди.
Яъни, ўтган уч ойда Ўзбекистонда парранда боши 7,1%га ёки 6 млн.бошга камайган.
Парранда бошининг энг катта қисқариши асосий паррандачилик ҳудудлари - Тошкент вилояти (-2 млн) ва Самарқанд вилояти (-1,9 млн) ҳиссасига тўғри келади.
Тўрт йилдан буён оммавий товуқбоқарлик орқали камбағалликни қисқартиришга уринаётган мамлакатда бундай жиддий қисқариш қайси омил ёки сабаблар туфайли рўй бергани очиқланмаган.
- https://t.me/statistika_rasmiy/970@statistika_rasmiy
- https://t.me/statistika_rasmiy/750@statistika_rasmiy