Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли экспорт товари юқори даражада қимматлади. Бу ҳам яхши, ҳам хавотирли
Ўтаётган ҳафта Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари ҳисобланган олтин ва мис учун жудаям қулай келди.
Олтин унцияси ҳафта давомида деярли 4%га қимматлаб 1830 долларга, миснинг тоннаси эса ҳафта давомида 5%дан кўпроққа қимматлаб 10425 долларга етган. Миснинг нархи охирги 15 йилдаги максимумдир. Турли прогнозларга кўра, мис нархи яқин йилларда 20 000 долларга чиқиши айтилмоқда.
Олтин Ўзбекистоннинг бошидаги тож - Навоий кон-металлургия комбинатининг асосий маҳсулоти, мис эса мамлакатнинг иккинчи таянчи Олмалиқ тоғ металлургия маҳсулотининг асосий маҳсулоти.
Ўтган йиллар давомида ОТМКни ишончли бошқарувга бериш бўйича аччиқ тажрибага эга бўлдик.
Бу йўқотишлар ва хато тажриба охиргиси бўлсин. Четдан кириб келган ва мамлакатниям сотворишга тайёр бўлган еб тўймас олигархия турли йўллар билан бу икки комбинатни қўлга киритишга анчадан буён кўз тикиб, тамшаниб ётипти. Гибрид уринишлар тўхтагани йўқ. Рангли металлар нархининг ошиб бораётгани бу уринишларни яна фаоллаштиради.
НКМК ва ОТМКнинг қўлдан кетиши мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини қуруқ фасадга айлантиради. Мустақил пул-кредит сиёсати, бюджет барқарорлиги ҳақида унутишга тўғри келади. Барча масалалар бўйича мамлакат ташқи бошқарув субъектига айланади, қўяди.