24K462Telegramda ochish
Маълумот учун Ташқи қарзнинг охирги тўрт йилда деярли 3 каррага ошиши ўзбекистонликларнинг турмуш даражасини оширгани йўқ. Ўзбекистонликлар қашшоқланишда давом этишмоқда. Жон бошига ЯИМ айни дамда 2016 йил кўрсаткичидан пастроқ. Ташқи қарзнинг ошиши ЯИМ ҳажмининг ошишига ҳам хизмат қилмади. Қоида тариқасида, ташқи қарз ошиши ЯИМ ошиши суръати юқорилиги эвазига нисбий афзаллик яратишига умид қилинади. Лекин Ўзбекистон иқтисодиёти ҳали 2016 йил даражасига етиб бора олгани йўқ. Ташқи қарзга хизмат кўрсатишнинг ягона манбаи экспорт. Экспорт ўсиши статистикасига қаранг-чи?! Ташқи қарзга йиллик хизмат кўрсатиш учун экспортнинг қанча қисми керак бўлади? Шундай экан, ташқи қарз жамғариш сиёсат ҳақида мақтаниш эмас, бу йўналишда тўла-тўкис фиаскони тан олиш лозим. Токи бу кетишда бизни кутаётган катастрофани тан олишга тўғри келмагунича. P.S. Кейинги 4 йилда жамғарилган ташқи қарз, афсуски, иқтисодий ўсиш ва фаровонликка эмас, самарасиз ва давлат назорати остидаги иқтисодиёт мундарижаси шароитида фақат турли кўришдаги ўзлаштиришларга ва капитални четга олиб чиқиб кетишга хизмат қилди холос. Ўзи самарасиз ва рақобатга яроқсиз иқтисодиётимиз янада ожизланди. Тўрт йил аввалги вазиятдан кўра ҳозирги аҳволимиз янада оғирлашди. Бу хатони тан олмаслик, хаспўшлаш янги ва янги хатоларни яратаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin