Микрокредит ташкилотлари юридик шахслардан қарз маблағларини жалб этишга ҳақлими?
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Таъкидлаш жоизки, Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига оид қатор ҳужжатлар ягона Низомга жамланган.
Янги ҳужжатга айрим ўзгаришлар алоҳида эътибор қаратишга арзийди.
Хусусан, микрокредит ташкилотлари фаолиятни амалга оширишда банклардан кредитлар, юридик шахслардан ҳамда жисмоний шахс — таъсисчилардан (иштирокчилардан, мулкдорлардан) қарз маблағларини жалб этишга ҳақли экани қайд этилган.
Эски Низомга кўра, микрокредит ташкилотлари қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга ҳақли эмаслиги белгиланган эди.
Келиб чиқмоқдаки, энди микрокредит ташкилотлари турли манипуляцияларга қўл урмасдан ҳам юридик шахслардан қарз маблағларини жалб қилиши мумкин.
Ҳозирда амалиётда ресурслар чекланганлиги шароитида микрокредит ташкилотлари учун ресурс манбалари бўлиб таъсисчиларидан жалб қилинган маблағлар ва банк кредитлари бўлиб қолаётган эди.
Қарз жамғариш кўламининг ортиши микрокредит бозори имкониятларин янада кенгайтиради.
Ҳужжат 3 ойдан кейин кучга киради.
@the_bakiroo