Нобанк кредит ташкилотлари энди исломий молиялашга оид хизматлар кўрсатиши мумкин
"Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонун 1,5 йил деганда қабул қилинди.
Жаҳон банки билан биргаликда тайёрланган Қонун лойиҳаси 2020 йил сентябрдаёқ тайёр бўлган эди.
Мазкур қонун қабул қилиниши билан банк бўлмаган кредит ташкилотларини ташкил этишдан тортиб, улар фаолиятини тартибга солишгача бўлган бир нечта қонун ва қонуности нормалари ўрнига ягона, яхлит, тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат пайдо бўлди.
Қонун билан нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қоидалар, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш, шартнома шартларини бир томонлама тартибда ўзгартирмаслик, шунингдек, нобанк кредит ташкилотларининг қарз олувчилари ва кредиторларининг молиявий операциялари бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлаш каби мажбуриятлар белгиланган.
Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари дея кўрсатилган.
Рўйхатда кредит уюшмалари йўқ. Ўзбекистонда кредит уюшмалари институтини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилмаётгани қонун лойиҳаси эълон қилинишидан анча аввалроқ маълум қилинган эди.
- https://t.me/huquqiyaxborot/11555@huquqiyaxborot