12K7Telegramda ochish

Давлат активларини бошқариш агентлиги kanalidan

🔊ЭЪЛОН Давактив агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги 684-сон қарорга кўра, “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилинган эди. Эълонда аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 2021 йил 10 май Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар белгиланган. Агентлик танловни шаффоф, рақобатбардош ўтказиш, унга янада кўпроқ малакали молия ташкилотларини жалб қилиш ҳамда ишончли бошқарувчиларга бериладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотларни нуфузли халқаро молиявий ташкилотлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида аризалар беришнинг охирги муддатини 2021 йил 14 июнь, Тошкент вақти билан соат 16:00 га қадар узайтирилганини маълум қилади. Батафсил: Ўзб / Рус / Eng ____________________ Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin