Карантин зоналарнинг тақдири нима бўлди?
Ўтган йили коронавирус пандемияси ваҳимаси авжига чиққанда вақтда Тошкент вилоятининг Ўртасарой ҳудудида мингдан ортиқлар контейнерлардан махсус карантин зонаси қурилди. Зонада шунингдек лабораториялар, маъмурий ва ёрдамчи бинолар ҳам қад ростлади.
Бир муддат ўтиб Наманган вилоятининг Поп туманида ҳам мана шундай баҳайбат карантин зонаси қурилди. Балки бошқа ҳудудларда ҳам биз билмаган махсус зоналар ҳам қурилгандир.
Турли тўлқинлар, ортиқча ваҳималар, рационал ва норационал ҳаракатлар ортда қолди. Қизиғи кейинги пайтда ушбу зоналарнинг кейинги тақдири тўғрисида ҳеч қандай маълумот ёки ахборот эълон қилинмади. Зоналарнинг ҳозирги мақоми қандай? Улар музлатилганми ёки тугатилганми?
Масалан, солиқ тўловчи сифатида миллиардлар сарфланган ушбу зоналарга оид мулкий маълумотлар ҳам жуда қизиқ:
Бир неча минг контейнерлар ва сэндвич панеллар тақдири нима бўлди? Металл ва ёғоч конструкциялар-чи? Сотиб юборилдими ё "списать" қилиндими?
Минглаб кондиционерлар, телевизорлар, сантехника жиҳозлари-чи?
Мебеллар, кир ювиш мажмуалари, музлатгич омборлар, лаборатория жиҳозлари-чи?
- https://www.youtube.com/watch?v=aENeY3QN1qsyoutube.com
- https://www.youtube.com/watch?v=ug-kWNi6gyoyoutube.com