28 июн куни Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистоннинг энг муваффақиятли ёшларини “Таҳсин-2021” мукофоти билан тақдирлаяпти экан. Шу куни энг муваффақиятли, илғор ёшларимиз муносиб равишда эътироф этилади.
Айтишларича, тадбир эстрада юлдузларининг катта концерт дастури ҳамроҳлигида ўтказилади. Ҳақиқий байрамга айланиб кетса керак. Тадбир Yoshlar ва Mening yurtim телеканалларида жонли эфирга узатиларкан.