13K53Telegramda ochish
Батуми ҳайратлари Батумида мени энг ҳайратга солгани осмонўпар бинолар-у, Қора денгиздаги энг узун бульвар ёки туристик шаҳарларга хос бўлмаган арзончилик бўлмади. Бутумида мени унинг ўпкаси - Ботаника боғи ҳанг-у манг қилди. Қора денгизнинг Батумига кирган қўлтиғи бўйлаб ястаниб ётган 100 гектардан зиёд ҳудудни эгаллаган ботаника боғига бундан 130 йил аввал асос солинган экан. Айтишларича, собиқ совет ўлкаларидаги энг катта ботаника боғи. Боғ дунёнинг етти иқлимида ўсадиган 5 мингдан зиёд флора намуналарини жамлаган. Батумига денгиз учун эмас, грузин ошхонаси учун эмас, айнан шу боғ учун келса арзийди. Иккинчи ҳайратим миллатлараро ва эътиқодлараро муносабатлар бўлди. Батумининг атига 170 минг аҳолиси бор, мусулмонлар, насронийлар ва ҳатто армани ва озарилар бақамти, сизинг-бизинг-да. Грузия, масалан, яқин шарқ мамлакатлари учун визасиз режим очиб қўйган. Бу ерда эронликларни ҳам, исроилликларни ҳам, чўмилиш кийимидаги украинкаларни ҳам, уларга ҳайрон боқаётган чачвондаги арабларни ҳам ёнма-ён учратасиз. Сиз ўтирган кафеда туркча, наригисида эса арманча қўшиқ янграётган бўлади. Учинчи ҳайрат ёшларнинг ҳам ва қарияларнинг ҳам дуркунлиги бўлди. Грузия кўп соҳаларда ислоҳотларни бошлаган ва муваффақиятларга эришган. Лекин медицинада бошланган ислоҳотлар охирига етмай қолган. Медицина ёппасига хусусий ва қиммат. Лекин нега батумиликлар бунчалар соғлом, деган саволга жавобни бу ерга келгачгина топасиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin