10K52Telegramda ochish

Zafarbek Solijonov kanalidan

Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан 220 миллион 400 минг сўмлик Андижон "Меҳр Маскани" китобидан 290 та сотиб олинган. Бир дона китобнинг нархи 760 минг сўмни ташкил қилмоқда. Китобни етказиб берувчи фирма номи "ALSAEADA" МЧЖ. Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунда берилган ҳуқуқларимдан фойдаланиб, скринда берилган рақамга (90 7710110) қўнғироқ қилиб бу китоб қанақа китоб ва нархи нега бунчалик қиммат эканига қизиқдим. Бироқ рақам фирмага эмас, вояга етмаган фуқарога тегишли экани айтилди. Ҳозирча китоб ҳақида солиқ тўловчи фуқаро сифатида батафсил маълумот ололмадим. Маълумотлар давлат харидлари порталидан олинди Телеграм каналим:👇 @Zafarbek_Solijonov

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin