11K13Telegramda ochish
Гендер тенглик масалалари яна муҳокамада Бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Янги Ўзбекистоннинг фаол аёли” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Турли соҳаларда фаол аёллар жамоасидан таркиб топган “Аёллар медиа клуби” Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқи ва гентер тенглик масалаларини муҳокама қилишди. Очиқ мулоқотда давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 300 нафардан ортиқ аёллар раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётгани маълум бўлди. Шунингдек, масъуллар мулоқотда оналар ва гўдаклар ўлимига сабаб бўлаётган омилларга ҳам тўхтаб ўтишди. Оналар ва гўдаклар ўлимига республика ҳудудларида, айниқса қишлоқ жойларида соғлиқни сақлаш хизматлари сифатининг пастлиги, хусусий тиббий хизматларнинг ривожланмаганлиги, оилани режалаштириш бўйича тиббий маданиятнинг етарли эмаслиги етарли сабаблардан эканлиги айтилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin