33K85Telegramda ochish
Марказий банк омонат бозори тўғрисида маълумотлар беришни бошлади. Энди афзалликни халққа етказиш керак! Маълум қилишларича, регулятор омонат бозорининг ТОП-10 иштирокчиларининг омонат таклифларини мониторинг қилиб боради. Илк мониторинг натижаларига кўра, ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21 фоизни ташкил қилгани очиқланган. Эътиборга олиш керакки, кузатувлар омонатлар бозорида юқори шовқин ҳосил қилувчи, кичик ёки бозорга янги кирган иштирокчиларнинг таклифларини инобатга олмаган. Шунингдек, алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳам ҳисобга олинмаган. Айтиш жоизки, ушбу ҳаракатлар молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси доирасида юз бермоқда. Маълумот учун, 2021 йилнинг 7 ойи давомида АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қиймати 1,2 фоизга кўтарилган. Йил бошидан буён расмий инфляция 4,2 фоизни ташкил этган. Уй-жой индекси эса январь-июнь ойларида 6,8 фоизга ошган. Юзага келган ҳолатда банкларнинг миллий валютада таклиф этаётган омонатлари маблағларни жамғаришнинг ва даромадларни кўпайтиришнинг ўта жозибадор воситаси бўлиб қолмоқда. Бошқача айтганда, масалан, 2021 йил январь ойида банкларга сўмда омонат қўйганлар инфляциядан ҳимоялана олдилар, доллар олиб қўйганлардан ҳам кўпроқ нафга эга бўлдилар ва ҳатто уй-жой сотиб олганлардан ҳам афзалроқ самарали натижага эришдилар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin