12K2Telegramda ochish
Марказий банк ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича мониторингни давом эттирмоқда. 2021 йил 1 сентябрь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил этган. Бу ўтган ойга нисбатан 0,1 фоиз бандга юқорироқ. Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда, барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган. https://t.me/centralbankuzbekistan/4848

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin