23K22Telegramda ochish
Омонатлар нархи ўсишда давом этмоқда Август ойи якунларига кўра, муддатли омонатларнинг ўртача ставкаси 21,7%га етган. Бу июлдаги ўртачага нисбатан 0,5% баландроқ. Бунданда юқорироқ ставкалар 2014 йилда, Қрим босқинидан кейин кузатилган эди. Юридик шахслар депозитлари ўртача ставкаси 17,1%ни (+0,1%) ташкил этган. Дарвоқе, хорижий инвесторлар учун бенчмарк ҳисобланган, ноябрда сўндириладиган миллий валютадаги суверен облигацияларининг даромадлилиги кеча 18,5%га етган. Банкларда депозитларнинг долларлашуви ҳодисаси кузатилмоқда. Депозитлар ва омонатлар ставкалари ўсаётганига қарамай, кредитларнинг ўртача ставкаси бироз пасайган. Ўтган ойда жами кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка 22,8%ни (-0,2%) ташкил этган. Лекин бунда чакана кредитларнинг нархи 0,7 фоиз бандига ошиб 24,0%га етган. Корпоратив кредитларниинг ўртача ставкаси эса 21,3%гача (-1,2%) пасайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin