Спарк контрактацияси тўхтаган
Uzavtosavdo иловасида Спарк автомашинаси учун контрактация тақдим этиш тўхтатилган.
Ўтган ҳафта охиригача Спарк автомобили учун 2022 йил январь ойида етказиб бериш шартларида тузиш мумкин эди. Ярим ўтказгичлар етишмовчилиги фонида 6 ойлик якунларга кўра Спарк ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 баробарга қисқариб кетган эди.