12K17Telegramda ochish
Қисқа муддатли пул бозорида нархлар ошмоқда Июлнинг охирида пул-кредит инструментларига маълум бир ўзгартиришлар киритилгандан кейин пул бозорининг муҳим индикаторларидан бўлган UZONIA (кунлик) ставкалари бирдан ошиб кетди. Миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозитлар қолдиғи камайиши юз бергани, вакиллик ҳисобварақлардаги қолдиқлар қисқариши қайд этилгани фонида 4 августгача 8% атрофида сақланган UZONIA 5 август куни 12,73%гача кўтарилган. 6 августдан бери эса индекс 13% даражасида барқарор сақланмоқда. UZWIA (ҳафталик) ставка бўйича индекс охирги марта 12 августда 13% даражасида қайд этилган. Мазкур ҳолат банклар вакиллик ҳисобварақларида юқорироқ миқдорда қолдиқ сақлашга ўтгани, мажбурий захираларга ажратмалар ошгани, Марказий банкка овернайт жойлаштириш бўйича лимитлар олиб ташлангани ва табиийки, пул бозорининг негизи бўлган банклараро депозит бозорида таклифларнинг камайиб бораётгани билан изоҳланиши мумкин. Тижорат банклари нисбий самарадорликда банклараро бозорга пул таклифи билан чиққандан кўра Марказий банкда овернайтда пул сақлашни афзал билмоқдалар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin