Қисқа муддатли арзон пуллар узоқ муддатли муаммолар яратиши мумкинми?
Пул бозорининг муҳим индикаторларидан бўлган UZONIA (кунлик) ва UZWIA (ҳафталик) ставкалари шу ҳафтанинг ўзида иккинчи марта 8%гача пасайди. Биринчиси 13 июль куни, иккинчиси бугун рўй берди.
Мазкур индикаторлар эълон қилина бошлагандан буён, масалан, жорий йилнинг 1- чорагида индикаторлар асосий ставка доирасида шаклланган эди. Ўтган 2- чоракда эса асосий ставкага нисбатан манфий тавофут -2-3 фоиз атрофида бўлди.
Охирги кунларда манфий фарқ -6%гача етмоқда.
Мана бу ўйлантирадиган масала. Қисқа муддатли пул таклифи кўпайиб кетдими? Бу вақтинчами, қанчагача давом этади? Ликвидликни қайта тартибга солишга зарурият йўқми?
@the_bakiroo