Спарк ва Нексия-3ни етказиб бериш муддати ноябргача чўзилди
Ўзавтомоторс дилерларида Спарк ва Нексия-3 учун контрактацияси 85 фоиз қисми тўланган автомашиналарни ноябрь ойида етказиб бериш шартларида тузилмоқда. Ўтган ой охири ва майнинг бошларида ушбу автомашиналарга июнь-июль ойларида етказиб бериш шартларида тўлов қилиш мумкин эди.
2021 йилнинг дастлабки чорагида ишлаб чиқариш энг кўп қисқарган автомашиналар айнан Спарк ва Нексия-3 эди. Хусусан, Спарк ишлаб чиқариш 78 фоизга, Нексия-3 ишлаб чиқариш эса 66 фоизга қисқарган.
Эътиборлиси, контрактация бўйича Ласетти ва Кобальт етказиб бериш муддатлари ўзгаришсиз - сентябрь-октябрь бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ ишлаб чиқариш қисқариши ярим ўтказгичлар - микрочиплар етишмовчилиги билан боғлиқ экани, монополист микрочип дефицитлиги шароитида имкон қадар қимматроқ ва рентабеллиги баландроқ автомашиналар ишлаб чиқариш афзаллиги йўлига ўтгани ҳақида ёзган эдик.
@the_bakiroo