“Ўқитувчи матбаа уйи” сотилди: дарсликлар бўйича давлат буюртмалари кимга ўтади?
Маълум қилинишича, “Ўқитувчи матбаа уйи” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши “Kolorpak” МЧЖга 22,3 млрд. сўмга сотилган.
Эсингизда бўлса, ўтган йили «Тарбия» дарсликларини тайёрлаш буюртмаси тўсатдан давлат нашриётидан олиниб “Kolorpak” МЧЖга берилганида жамоатчиликда жуда кўп саволлар туғилган эди.
“Ўқитувчи матбаа уйи” дарсликлар чоп этиш бўйича Ўзбекистонда мутлақ етакчи ҳисобланади. Триллионлаб суммада кафолатланган буюртмалар дегани бу.
Унинг “Kolorpak” МЧЖ назоратига ўтиши мавжуд буюртма ва шартномаларнинг ҳам “Kolorpak” МЧЖ ихтиёрига ўтишини англатадими?