Байроқ
Анъаналарга кўра, масалан қовоқ ва китоб ўғирлаш жиноят саналмаган. Байроқ ҳам балки шу тоифага кириши керак.
Буни нега ёзаяпман. Кеча, ҳар йили 1 сентябрда такрорланганидек, пойтахтда столбаларга ўрнатилган байроқларни рухсатсиз ечиш ва фойдаланиш ҳолатлари юз берган.
Билмайман, агар жамоат жойида, масалан, ҳилпиратиш учун байроқларни ечиб олиниши, агар байроққа нисбатан ҳурматсизлик кўрсатилмаса, маъмурий ҳуқуқбузарлик ўлароқ кўрилмагани яхши.
Ҳар йили байрамлар арафасида фарзандларимга байроқ сотиб олиб бераман. Илгари футбол кўргани стадионга борганимда ҳам байроқ сотиб олардим. Нимаям дердим, байроқ бизда даромадлар миқёсига чоғиштирганда қиммат нисбатан.
АҚШ, Туркия, Франция каби миллатлари байроқ масаласида ўта ҳиссиётли мамлакатлар. Уларда байроқ ҳар қадамда, айни вақтда жудаям имконли.
Байроқнинг арзонлиги ва имконли экани уни қийматсиз қилиб қўймайди. Қайтанга янада қадрли қилади.