Форумнинг расмий саҳифаси Пойтахтбанк АЖни хусусийлаштириш бўйича Россиянинг Экспобанки билан келишув меморандуми имзоланганини маълум қилмоқда.
Экспобанк мультимиллионер, Кипр ва Россия фуқароси Игорь Ким назорати остидаги асосан корпоратив секторда фаолият кўрсатувчи банк. Охирги 10 йил ичида ўттизга яқин турли даражадаги банкларни сотиб олиш орқали Россиянинг деярли барча йирик шаҳарларида фаолиятини олиб боради. Активлари ҳажми бўйича ТОП-30 қаторига киради. Шунингдек, Чехия, Сербия ва Латвияда Экспобанк билан афилланган ва Игорь Ким назорати остидаги банклар мавжуд.
- https://t.me/UEF2021/24@UEF2021
- https://expobank.ru/expobank.ru