Сайланадиган ва сайланмайдиган номзодлар ҳақида
Сайлов кампанияси тугашига 10 кун қолганида номзодларнинг бераётган ваъдаларига қараб икки тоифага ажратиш мумкин:
Биринчи номзоднинг ваъдалари ўта харажатли, пуллик ва бюджетни ўзлаштириш билан боғлиқ. Берилган ваъдаларнинг қиймати, агар қўшилса, яқин 5 йиллик ЯИМ ҳажмига етиб қолди. Лекин харажатли ваъдаларни кун тартибида овоза қилаётган номзод пулни қаердан олиш, яъни солиқларни ошириш ёки янги солиқларни жорий қилиш ҳақида ҳозирча бирон баёнот бераётгани йўқ. Чунки буни кейин, мандат олингач амалга ошириш мумкин.
Иккинчи тоифа - бу қолганлар. Пуллик ваъда беролмайдиган номзодлар. Ихтиёрида бир-бирининг кам сонли етмиш еттинчи даражали таклифларини такрорлаш ва бир-бирини плагиатда айблашдан ўзга чора қолмагач, энди улар солиқлар жорий қилиш таклифларини ўртага ташлай бошлашди. Ва бу билан ўз хоҳишлари билан ютқазмоқчи эканликларини таъкидлаётгандек. Ўзингиз айтинг, қайси сиёсатчи, агар у ростанам сиёсатчи бўлса ва садомазохист бўлмаса, сайловчиларнинг негиз гуруҳи ва боқувчиси бўлган мигрантларнинг ўтказмаларини солиққа тортиш таклифини ўртага чиқаради?
@the_bakiroo