Доллар курсининг ўсиши суръати бирга бир нисбатда инфляцияга таъсир этади, деган жуда нотўғри тасаввур бор.
Жуда кўп товарлар импорти монополлаштириб ва марказлаштириб олинган бизнинг шароитда ҳам курс ўзгаришлари кўпи билан 0.5-0.7 коэффициент билан нархлар ўсишида акс этади. Чунки реал даромадларнинг чекланганлиги импортерларга фойдани максималлаштиришга йўл бермайди, барибир тийиб туради.
Ўзбек инфляциясининг асосий ҳосиласи номонетар факторлар - монополиялар тарифлари (чунки уларда талаб эластиклиги йўқ), директив характердаги арзон кредитлар ва иқтисодий маънога эга бўлмаган қарорлар ортидан пайдо бўладиган юқори инфляцион кутилмалар эвазига шаклланади.