7.6K20Telegramda ochish
Дам олиш, байрам, таътил кунларидан мамлакат иқтисодиёти ютқазади, деган ақида Совет иттифоқида шаклланган. Бу тушунча партшколадан ўтган жуда кўп раҳбарларнинг онгига ҳам сингиб кетгани учун байрам ва дам олиш кунлари ишга чиқмаган, таътилдаги ходим ва ишчиларга душмандек қаралади. 1977 йилдаги Конституцияга қадар, гарчи шиорларда меҳнаткашлар ҳуқуқлари овоза қилинган бўлсада, советларда ҳафтасига етти кунлик иш режими амал қилган. Ҳисоб қилинганки, агар ишчилар ҳафтасига 2 кун ишламай дам олса, халқ хўжалиги йилига 20-25 фоиз атрофида маҳсулот ишлаб чиқаришдан мосуво бўлади. Иқтисодиётида сервис бўлмаган ва бўлса ҳам салмоғи арзимас даражадаги Совет иттифоқи учун бу қоидалар ва ҳисоб-китоблар ростанам тўғри бўлган. Лекин замонавий ва илғор мамлакатлар иқтисодиётида сервис иқтисодиётнинг 60-70%и ташкил этади. Шунинг учун бу мамлакатларда одамларнинг дам олиш, байрам ва таътил кунларидан иқтисодиёт янаям кўпроқ манфаатли бўлади. Шунинг учун ҳам уларда расмий байрам кунлари дам олиш кунларига тушиб қолса, қўшимча дам олиш кунлари кафолатланган. Расмий статистикамизга кўра, Ўзбекистон ЯИМида сервис улуши 47%, демак, хотиржам бўлиш керакки, дам олиш, таътил ва байрамларда ҳам ЯИМимиз ўсишда давом этмоқда. Байрамингиз хушкайфиятда ўтсин!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin