Гастрофестивалга келдим. Собянинча асал, гўшт, овқат фестивалига ўхшаб кетсада, жуда яхши ўйланган.
Қизиғи, чет элликлар миллий таомларимиз атрофида, ўзимизникилар эса фастфудларга ишқибоз.
Энг кўп хорижлик хоразм столи атрофида. Чунки уларга жараён қизиқ, юмурта бараклар, қўтир бараклар пишиб ётипти.
Фарғона ва анжанликлар бир дошқозондан ош дамлаб қўйиб, пашша қўриб ўтиришипти. Ҳа, барака топгур, бир кило, бир килодан дамла шу ошни. Бўйин гўшти қани, қозон кабоб қани?
Айланиб юриб петербурглик меҳмон билан гаплашиб қолдим. Сизларда яхшийкан, мелиса йўқ, одамлар бемалол юрипти, дейди.
Бизда (Питерда демоқчи) ҳар қадамда ОМОН, Росгвардия ва полиция дейди.
Ғалати ростанам. Ортда қопкетишди улар.
Энди оз-моз ўтлайман.
Чинданам фестивалда эркин муҳит. Ёш йигит, қизлар қўл ушлашиб юришипти.
Оилалилар фарзандлари билан. Ҳеч ким ҳеч кимга халақит бергани йўқ.
Милиция 50-100 метр узоқда.
Машойиҳлар айтганидек, энг яхши полиция бу ҳар қадамда кўринмай ўз функциясини қойилмақом бажарадиган полиция.
Одамлар шундай пиёда юришлари, сайр этишлари, ҳордиқ чиқаришлари учун шаҳар марказини автомашиналар учун ҳар шанба-якшанба ёпишсин. Мен розиман масалан.
Яна бир гап: барибир милицияни одамлар билан хушмуомалаликка ўргатиш керак. Бунинг учун балки уларни кўпроқ четга чиқариш лозимдир, кўришсин, ўрганишсин.
Бизда, афсуски, орган ходимларини четга деярли чиқаришмайди.
Ҳаммамиз баб-баравар ўзгаришимиз, баб-баравар очиқлик, эркинлик томон қадам ташлашимиз керак.