7K31Telegramda ochish
17 километр йўл босиб сайлов участкасига келдим (бу йил вақтинча рўйхатдан ўтган манзилимга таклиф келмади). Сайловчилар рўйхатида чиқмадим негадир (сайтда мавжуд). Қўшимча рўйхатга киритишди. Бюллетенларни олиб кабинкага кирсам, ОМ ҚПга ХДПдан номзоднинг ташвиқот флаери турипти. Кузатувчиларга мурожаат қилдим, у ердаям фақат ХДП вакили, флаерларни кабинкадан олишди. Бошқа партиялар вакиллари йўқ. Қария ва аёл сайловчиларга ҳам мана шу номзодга овоз беришни шипшитишаяпти. Қисқаси, ХДПнинг бу мумия номзоди ОМ ҚПга ўтиши керакка ўхшайди. Бу ҳақда эртага алоҳида пост бўлади. Ақлли овоз бериш қадриятларига кўра Туман Кенгашига 1991 йилда туғилган, Вилоят кенгашига 1986 йилда туғилган, ОМ ҚПга 1986 йилда туғилган аёл номзодга овоз бердим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin