Чириётган Россия
Белоруслик Сергей Савельев Саратов қамоқхонасида бўлган 3 йиллик давр мобайнида турмадаги қийноқлар, зўрлашлар ва қотилликлар тўғрисида ахборотлар тўплаган.
Қамоқхона маъмурияти Савельевдан камера ва махсус қисмларда суратга олинган видеоматериалларни йиғиш, қайта ишлаш ва кўчириш мақсадларида ишлатган. Бу вақт мобайнида вазиятдан фойдаланган Савельев материаллардан нусха йиғиб борган. Қамоқдан чиққач, маълум вақт ўтиб Сергей қийноқлар, зўрлашлар ва қотилликларни қамраган материалларни Gulagu.net лойиҳасига тақдим этган.
Қийноқлар акс этган материаллар жамоатчиликка маълум бўлгач, Савельев сиртдан қамоққа маҳкум этилган. У ҳозир қидирувда. Материалларни эълон қилган Gulagu.net сайти эса Роскомнадзор томонидан блокировка қилинган.
Ўтган қарийб бир ой мобайнида қийноқларга дахлдор биронта масъул шахсга нисбатан жиноий иш очилмаган. Маҳкама ва суриштирувлар эълон қилинмаган. Ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасаларида биронта раҳбар истеъфо бермаган.
Бу воқеликда жазоланган ягона шахс қийноқлар ҳаиқда маълум қилган ва материалларни очиқлаган Савельевнинг ўзи бўлиб қолмоқда.
Мана шунақа Россия. Чириётган Россия.
Биз мана шу чириётган Россия билан иттифоққа кирмоқчимизми?
Сергей Савельев билан интервьюни мана бу ерда кўришингиз мумкин.
P.S. Gulagu.net лойиҳасида эълон қилинган ва қилинаётган материаллар шахс руҳияти ва маънавий ҳолатига ёмон таъсир этиши мумкин. +21.