Энди нима бўлади?
Армиядан ўрта ва юқори офицер таркибини олиб ташласангиз нима бўлади. Албатта армия тарқоқланади, ғояси, сифати ва жипслигини йўқотади. Шундай иш иккинчи жаҳон урушидан аввал Қизил Армия билан юз берган. Офицерлар корпуси отилган, қамалган ё сургун қилинган. Қизил армия урушни қандай бошлагани ва қандай йўқотишларни кечирганини тарихдан жуда яхши биласиз.
Бизда бўлиб ўтаётган ишлар ҳам изсиз қолмайди. Иқтисодий ва инвестиция комплексига кирувчи ташкилотлар ва банкларнинг ялпи деградациялашувини кўрамиз. Айниқса жойларда.
Шунга ўхшаш ҳодисалар 2000 йилларнинг ўрталарида юз берганди. Соҳадан бошқа соҳага ўтишга қаршилар кўпайгач банкларда иш ҳақи миқдорлари юқорининг топшириғи билан каррасига қисқартириб юборилган ва бу тизимдан салоҳиятли кадрларни ташлаб чиқиб кетишига, кейин коррупцияни авж олишига, банк иши сифатида ҳаддан зиёд қуйига қараб кетилишига олиб келган эди.
Бу сафар ҳам тахминан шундай бўлади. Кўп куттирмайди.
Йўқотишлар ўрнига Маҳаллада нимадир ўзгариш бўлади дерсиз. Билмадим. Лекин биз Маҳаллани ўз-ўзини бошқарувчи институт сифатида узил-кесил йўқотамиз. Маҳалла ижро ҳокимиятнинг бир иловасига айланади.