Ҳар бир муваффақиятли ислоҳот навбатдаги ислоҳот муваффақиятининг боши бўлади
Ислоҳот йўлини танлаган, бозорга интилаётган, ялпи иқтисодий фаровонликни мақсад қилган мамлакатларда ҳар бир муваффақиятли ислоҳот навбатдаги ислоҳот муваффақиятининг боши бўлади.
Айни вақтда ҳар бир омадсиз ислоҳот кейинги ислоҳотлар эҳтимолини камайтиради ёки унга бўлган халқ ишончини пасайтириб юборади.
Ислоҳотлар муваффақиятини нима ёки ким белгилайди?
Ислоҳотлар муваффақиятини пиар материаллар, олий раҳбариятнинг мақтови, ёлланма экспертларнинг эътирофи ёки ўтмиш билан солиштиришлар белгиламайди.
Ислоҳотлар муваффақияти ёки омадсизлигини ўзгаришларни ва унинг натижаларини танасида ва чўнтагида ҳис этаётган ўрта синф ва қуйи даромад эгаларининг ҳаётдан розилиги белгилайди.
@the_bakiroo