Яхши ва умидли хабар
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Сирдарё вилоятида 1600 МВт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари эълон қилинди.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, учта давлатнинг EDF, Nebras Power ва Sojitz Corporation компанияларидан иборат консорциуми халқаро тендер ғолиби деб эълон қилинган.
Ғолиб консорциум иккинчи ўринда қолган Хитойнинг ChinaPower компанияси таклифидан 1 доллардан зиёд арзонроқ таклиф берган. Яъни, яъни МВт.соат электр Ўзбекистонга 33,67564 АҚШ доллари миқдорига тушади.
Иссиқлик электр станцияси 2025 йилда фойдаланишга топширилади ва йилига 12 млрд. кВт.с электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлайди.
Бу халқаро тендер орқали энергия генерацияси лойиҳалари бўйича ғолиб аниқланган биринчи лойиҳа эмас. Мана, халқаро тендер орқали ғолибларни аниқласак, энг мақбул, энг арзон таклифларни ўзимиз учун танлаб олсак бўларканку. Қани энди йирик қурилиш лойиҳалари ғолибларини ҳам халқаро тендер орқали аниқласак.