17K30Telegramda ochish
Йил бошидан буён учинчи янги генерация. Энди Хоразмда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Умумий қиймати 105 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилган. Станция йилига 1,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Янгиариқда фаолиятини бошлаган мазкур ИЭС йил бошидан буён фаолиятини бошлаган учинчи янги станция ҳисобланади (Бухоро ва Қибрай). Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради (Ўзбекистондаги йиллик жами генерациянинг 8%и).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin