Турклар Ўзбекистон энергетика бозорида фаоллигини оширишмоқда
Президент Эрдоганнинг Ўзбекистонга ташрифи доираcида Қибрай туманидаги иссиқлик электр станциясини ишга туширилди ва Ховос туманидаги иссиқлик электр станцияси қурилиши бошлаб юборилди.
Ҳар икки лойиҳа Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Қибрай туманидаги станция йилига 1,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 150 миллион доллар.
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қурилишига старт берилган станция 1,76 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 140 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, 100 фоиз инвестор “Cengiz Enerji” ҳисобидан молиялаштирилади. Станция 2022 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши айтилмоқда.
Туркиялик инвесторларнинг ўзбек энергетика бозоридаги фаолияти фақат кенгайиб бормоқда. Йил бошида буён “Aksa Enerji” Бухоро ва Қибрайда, “Odaş Enerji CA” эса Хоразмда янги иссиқлик электр станцияларини ишга туширишганди.
- https://telegra.ph/file/f0ec80075f092951319db.jpgtelegra.ph
- https://minenergy.uz/uz/news/view/1887minenergy.uz
- https://cengizenerji.com.tr/cengizenerji.com.tr