20K53Telegramda ochish
CENGIZ буғ-газ электр станцияси қуради. Кафолатли харид тарифлари яна очиқланмаган CENGIZ ENERJI SAN.VE TIC A.Ş Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 9,54 гектар ер участкасида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуради. Жиззахдаги станция шу тоифадаги қурилаётган энг йирик станция эмас, лекин молиялаштириш хусусий инвестор томонидан амалга оширилиши ва давлат томонидан кафолатли харид принципларига кўра аввалги лойиҳаларнинг айни ўзгинаси. Демак, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади. Тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган ва миллий валютада тўланадиган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгиланган. Қатъий тариф қиймати яна очиқланмаган. Шартнома субъекти этиб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ белгилангани яна саволли. Келаси йилдан бошлаб электр энергиясини марказлашган тарзда харид қилиш функцияси Ўзэнергосотиш АЖга ўтказилишини яна эслатиб кетишга тўғри келади. Лойиҳа компанияси эҳтиёжлари учун табиий газ ва техник сув етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши топширилган. Электр станциясини табиий газ билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш мақсадида табиий газ таъминоти инфратузилмасини барпо этиш билан боғлиқ харажатларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Қайд этиш лозимки, Жиззахдаги худди шу станция бир неча ой олдин 337,5 млн.доллар инвестициялар ҳисобига амалга оширилиши ва 450 МВт қувватга эга бўлиши керак эди. Уч ой ўтиб инвестиция суммаси 1,5 баробарга 500 млн.долларгача, генерация қуввати эса 22%га 550 МВтгача оширилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin