21K105Telegramda ochish
Сўм-купонга 30 йил! Пул-кредит соҳасидаги мустақиллигимизнинг ибтидоси ҳисобланган илк қадам - оралиқ валюта бўлган сўм-купон муомалага киритилганига 30 йил бўлди. Ҳукумат қарорига кўра: 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида «Сўм-Купонлар» 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 «Сўм» қиймати билан 1961—1992 йиллар нусхасидаги 1 рублга 1 «Сўм-Купон» нисбатида ва Россия банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларига ҳам худди шундай нисбатда муомалага чиқарилган. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб 1961—1992 йилларда чиқарилган нусхадаги нақд рубль пулларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш тақиқланган. Қайд этиш керакки, худди шу кундан бошлаб сўм-купонни бошқа валюталарга айирбошлаш мумкин бўлган илк пунктлар очилишни бошлаган. Сўм-купон билан бир кунда 1993 йил 15 ноябрдан қўшни қардош Қозоғистонда тенге ҳам муомалага чиқарилган. Тарих учун эслаб ўтиш керакки, Россия МДҲда ҳеч кимни огоҳлантирмасдан 1993 йил августдан ўзининг рублини жорий этиб, қийматини йўқотган совет рубллари билан бошқа собиқ иттифоқ республикалари иқтисодиётини пароканда этиш ҳаракатларини бошлагач, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро биргаликдаги умумий валютасини жорий қилиш режаларини ишлаб чиққан. Бу ҳақда Президент Ислом Каримов 1993 йил ноябрь бошида Олий Кенгаш сессиясида ҳам тўхталганди. Минг афсуски, минтақамизда интеграциямизни бошлаб бериши мумкин бўлган бу улуғ қадам турли провокация ва синовлар туфайли босилмай қолиб кетган. Лекин ишонаманки, Улуғ Туркистон заминида бир кун келиб, инсон ва ресурслар эркин ҳаракатда бўладиган ягона иқтисодий макон бунёдга келади. Ўшанда сўм ва тенгедан ўсиб чиққан умумий валютамиз ҳам, албатта, бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin