18K57Telegramda ochish
2018-2021 йилларда сўмнинг реал самарали алмашув курси ўртача 31,5 фоизга мустаҳкамланган Охирги уч йилда сўм реал алмашув курсининг Россия рублига нисбатан мустаҳкамланиши 25,9%ни, қозоқ тенгесига нисбатан 22,7%ни, Хитой юанига нисбатан эса 9,3%ни ташкил этган. Ҳисоб китоблар 2022 йилнинг январь-февраль ва март ойларидаги ўзгаришларни ўз ичига олмаган. Саналган уч мамлакат билан Ўзбекистон энг катта савдо айланмасига эга ва айнан шу мамлакатлар билан ташқи савдода салбий сальдо фақат ортиб бормоқда. Сўмнинг реал самарали алмашув курси Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган Россия, Туркия, Хитой ва Қозоғистон миллий валюталарига нисбатан 2018-2021 йиллар учун ҳисобланган. Ҳисоблашда номинал алмашув курси ва инфляция даражаси 2018 йил январ ойи базавий давр сифатида олинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin